Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Долзарб масалалар мухокама қилинди
2016 йилнинг 7 октябрь куни Наманган шаҳридаги Наманган давлат университетининг видео-анжуманлар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси Наманган вилоят ташкилотининг VII Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилотлари ходимлари, партиянинг шаҳар ва туман ташкилотларидан сайланган делегатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, хусусан ФЖШМҚМИ Наманган вилояти Ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Конференцияни Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси Наманган вилояти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Олимжон Мақсудов очди ва олиб борди.
Кун тартибида Ўзбекистон “Адолат” СДП партиясининг VIII Съездига делегатлар сайлаш тўғрисида масала кўриб чиқилди.
Конферецияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан жойларда амалга оширилган бир қатор ишлар юзасидан ва партиядан номзоди илгари сурилган Наримон Мажидович Умаровни қўллаб-қуватлаш мақсадида партия электорати билан олиб борган тарғибот ишлари тўғрисида фикрлар муҳокама қилинди.
Конфренцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси VIII Съезди учун партия фаоллари орасидан 9 нафар делегатлар сайланди.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан музокарада сўзга чиққан партиянинг Поп туман Кенгаши раиси Музофот Ахмедова, Наманган туман Кенгаши раиси Ёрқиной Хожиматова ва Наманган шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошланғич партия ташкилотининг раиси Холида Исламовалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказиш бўйича ўз фикрларини баён этишди.
Институт Ахборот хизмати