Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Ёшлар манфаати учун

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач янги жамиятга мос янги авлодни тарбиялашга ҳамда уларни камол топтиришга алоҳида этибор қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов шундай таъкидлаган эди: «Бизнинг ишончимиз ва таянчимиз бўлмиш ёшларимизга янада кенг йўл очиб бериш, фарзандларимизни замонавий билим ва тажрибага, ўз мустақил фикрига эга бўлган, маънавий юксак, комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жамиятмизда мустаҳкам ва муносиб жой олиши йўлида зарур шарт-шароитларни яратиб бериш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз».

Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори мазкур соҳа ривожининг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур Қарорда «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш масаласи белгиланган эди. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб жорий йилда мамлакатимизда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари, асосий йўналишлари, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар белгилаб берилди. Энг муҳими, янги қонун орқали ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақоми, шунингдек улар фаолиятининг давлат кафолатлари белгиланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида тузилган 600 дан ортиқ ННТ мавжудлигини ҳисобга олсак, улар фаолиятининг асосий кафолатлари қонунда алоҳида ёритилгани эътиборга моликдир.

Ҳужжатда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги, ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги кабилар мустаҳкамланган.

Қисқа қилиб айтганда, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлайди.

 Юксак маънавиятли, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадлар кўламини янада кенгайтиради.

Абдурасул Абдушерозов,

Институтининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахасисси

Мақола «Жамият» газетасининг 2016 йил 7 октябрь № 40 (520) сонда чоп этилган.