Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

ННТлар раҳбарлари ва ходимларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий билими ва малакаси оширилмоқда

06.10.2016 - 12:45

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Наманган вилояти Фермерлар Кенгашининг мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси ва ЎзННТМАнинг Наманган вилояти ресурс маркази ҳамкорлигида “Ҳудудий ННТлар раҳбарлари ва ходимларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий билими ва малакасини оширишни янада такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти адлия бошқармаси, ЎзННТМАнинг Наманган вилояти ресурс маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоятнинг фаол ННТ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.05.2016 йил 96-сони билан тасдиқланган “2016 йилда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва гуманитар ривожлантиришнинг долзарб масалаларни ҳал қилишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар” режасининг 12.I.12-банди – “Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ресурс марказлари негизида ННТ раҳбарлари ва ходимлари учун уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий билими ва касбий малакасини оширишга қаратилган туркум семинарларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар лойиҳасини тайёрлаш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Семинар иштирокчилари аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда ННТларнинг ўрни ва ролини кенгайтириш, бу борада давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий шериклик принципларига асосланган ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур соҳада ҳамкорлик масалаларини янада ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилишига фаол иштирок этиш замон талаби эканлигини таъкидладилар.

                                                                                                  Институт Ахборот хизмати