Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

ННТлар IV-Миллий форумининг Тошкент вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

04.12.2015 - 17:45

Форум 2015 йилнинг 1-3 декабрь кунлари Тошкент вилоятида Ўзбекистон ННТлар IV-Миллий форумининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Форум Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.

Форумда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, ЎзННТМА Ресурс маркази, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси вакиллари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Экологик ҳаракати, Савдо-саноат палатаси ва Ҳунарманд уюшмасининг ҳудудий бўлимларининг раҳбарлар, “Камолот” ЁИҲ, сиёсий партиялар, ташаббускор ННТлар, вилоят адлия, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими  бошқармалари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимликгининг вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда анъана тусини олган ушбу Форум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015 йилда мамлакатнинг жамоат, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалаларни хал қилишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатларини мустахкамлашга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар” Режаси доирасида ташкил этилди.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад - фуқаолик институтлари, шу жумладан ННТ ва давлат органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда (минтақавий ва умумий) ва долзарб масалаларни ҳал этишда ННТларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир.

Тадбир иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, мустақиллик йилларида давлатимиз Президенти Ислом Каримов бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг муҳим бўлган барча жабҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ривожланишнинг Ўзбек модели аҳолининг фаравонлиги ва равнақи, самарали иқтисодни шаклланишига, демократик институтлар ва фуқаролик жамияти ривожланишини таъминлади.

“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили аҳолининг ижтимоий қатламларини ифода этувчи фуқаролик институтларининг ролини изчиллик билан оширишда ва давлат органларининг вазифаларини кўпсонли фуқаролик институтларига босқичма-босқич ўтказилишида ўзини тўлик оқлади. Мамлакатимизда мазкур тамойилни амалга ошириш юзасидан ўзида 200 дан ортиқ қонунларни ташкил этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун-ҳужжатлари Ўзбекистонни янгилаш ва модернизация қилиш, аҳолининг сиёсий, ижтимоий-иктисодий фаоллигини ошириш, соҳавий ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда ННТларнинг кенг иштирокини таъминлашга ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда охирги уч йилликда ННТларнинг сони қарийб
1,5 мартага ошди. Улар баркамол авлодни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришдаги комплекс масалаларни хал этишда давлат бошқаруви органларининг ўзгартириб бўлмас ҳамкорларига айланишди.

Жамоат бирлашмаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим вазифалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда. Охирги 5 йил давомида Фонд томонидан грант лойиҳаларини молиялаштириш кўлами 2 мартага ошиб, ушбу маблағлар бир ярим млрд. сўм миқдорига етказилди. Фонд танловларида ҳар йили ўрта хисобда 1000 дан ортиқ ташкилотлар иштирок этиб келмоқда.

Форум дастурига асосан иштирокчилар томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва жамоатчилик ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини хал қилишда давлат органлари ва ННТларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида эштувлар, мулоҳазалар ва таклифлар берилиб ўтилди.

Форум ҳафталигида ёшлар, аёллар, ижтимоий-гуманитар, экология ва соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар бўйича ҳафта давомида давра суҳбатлари  ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатларида 2016 йил давлат дастурига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс тадбирлар режасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва жойлардаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси иш режаларига, ННТ ва Давлат органларининг ўзаро ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш юзасидан минтақавий дастур лойиҳарига таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Форумнинг якуний қисмида тадбир ташкилотчилари томонидан Давлат органлари ва ННТларнинг ижтимоий шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашда фаол иштирок этган ташкилотларга Фаҳрий ёрлиқлар, эсдалик ва бошқа совғалар топширилди. Улар Ўзбекистон ННТлар Миллий Форумининг IV-республика босқичида ўз ҳудудларини тақдим этишади.

Институт Ахборот хизмати