Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ САРИ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан эксперт салоҳиятини ошириш борасида тизимли иш олиб борилмоқда. Институт ходимлари учун 2015 йил 19 ноябрда Ф.Эберт жамғармаси билан биргаликда ўтказилган навбатдаги тадбир «Парламент назоратини ташкил этиш ва амалга оширишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзусида ўтказилди.
Семинарда Гамбург маъмурий судининг собиқ раиси Герд Велинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари Тошкент вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари, Ф.Эберта жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Институт ходимлари иштирок этишди.
Семинар давомида 2011 ва 2014 йиллардаги Ўзбекистон Республикасидаги конституциявий ислоҳотлар жараёнида парламент назоратининг ривожланиш хусусиятлари, Германияда парламент назоратини амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилиги ва уни қўллаш амалиёти, парламентнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамиятининг институтлари билан ҳамкорлигининг шакл ва механизмлари кўриб чиқилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари Институт томонидан ишлаб чиқилган парламент назоратининг ва ушбу жараённи мониторинг қилиш самарадорлигини оширишга оид таклифларни муҳокама қилишди.
Германиялик эксперт Герд Велинг парламент назорати ислоҳотлари, бу соҳада қабул қилинаётган қонун ва бошқа қарорлар лойиҳалари юзасидан депутатлар иштирокида кенг жамоатчилик муҳокамалари ўтказилаётганлигини юқори баҳолади ҳамда келажакда ушбу амалиётни давом эттиршини тилаб қолди. У Германияда мисолида семинар иштирокчиларини парламент суриштирувини олиб бориш, депутат сўровларини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини қўллаш амалиёти билан таништирди. Бунда у давлат ҳокимияти бўлиниши назаридан ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига аралашувни ва мухолифатнинг амалий иштирокини таъминлашнинг муҳимлигини таъкидлади.
Эксперт таҳлиллари Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишда катта ютуқларга эришилганини кўрсатди. Ютуқларни мустаҳкамлаш баробарида, семинарда парламент назоратини янада такомиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, парламент назоратини амалга оширишда аҳоли хабардорлигини ошириш, парламент қўмиталари ҳузуридаги эксперт кенгашлари самарадорлигини кўтариш, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг бошқа шаклларидан фаол фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Институт Ахборот хизмати