Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Институтда семинар-тренинг ўтказилди

27.10.2015 - 16:00

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) томонидан 2015 йилнинг 21–22 октябрь кунлари ЕХҲТ проектлари координатори офиси билан ҳамкорликда “Парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда сиёсий партиялар аҳамиятини кучайтириш” мавзусида Институт ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда сиёсий партиялар иштирокини мониторинг қилишнинг самарадорлигиини ошириш, уларга берилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланишларини кучайтириш.

Семинарда АҚШнинг Бенедиктин Коллежи профессори Эдуард Масиеровский, ЕХҲТ проектлари координатори офиси вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ФЖШМҚМИ ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни  янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ҳамда 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидага давлат раҳбарининг маърузаларида кўрсатилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда сиёсий партияларнинг парламент ва жамоатчилик назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятига талаб кучайиб бораётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мазкур семинарда парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги сиёсий партиялар иштирокининг илмий, услубий ва амалий жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилди, парламент ва жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун лойиҳалари, ОАВ имкониятларидан, ахборот-коммуникация ва замонавий сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича тавсиялар муҳокама қилинди. Шунингдек,  муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан асосий эътибор мазкур масалалар бўйича илмий-услубий ва эксперт-таҳлилий ишларни янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилашга қаратилди.     

Экспертларнинг баҳолашларича, сиёсий партияларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини янада такомиллаштириш лозим. Хусусан, сиёсий партиялар томонидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширилишида ОАВ, ахборот-коммуникацион технологиялар, давлат органлар фаолиятининг очиқлиги имкониятидан янада самарали фойдаланилиши муҳим ҳисобланади.

Семинар давомида парламентнинг Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталарининг назорат фаолиятида сиёсий партиялар фракциялари иштирокининг самарали шакллари кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Семинар якунида сиёсий партияларга берилган ваколат ва ҳуқуқлардан янада самарали фойдаланиш, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда сиёсий партияларнинг иштирокини ўрганишга доир мониторинг тадқиқотлари самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, хорижий илғор тажрибадан келиб чиқиб замонавий концептуал ёндашувларни инобатга олган ҳолда “Парламент назорати тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига таклифлар берилди.

Институт Ахборот хизмати