Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг аҳоли ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдаги иштироки муҳокама этилди

19.10.2015 - 17:15

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида “Жамиятдаги инсон ҳуқуқлари, аҳоли ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ва қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ННТларнинг ўрни ва ролини шакллантириш ва ривожлантириш” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий ассоциацияси (ЎзННТМА), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази томонидан ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – жамиятда инсон ҳуқуқлари маданияти шакллантириш, ҳуқуқий онгини ошириш, аҳолининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, айниқса ННТлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ижтимоий шериклик масалаларини янада ривожлантириш бўйича конструктив таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва ўрнини кенгайтиришдан иборатдир.

Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳри Халқ депутатлари кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат Комиссиялари аъзолари, ЎзННТМА, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия ва ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаши ходимлари, “Маҳалла” фонди, Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси, ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

  Давра суҳбати иштирокчилари фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфааатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли, шунинг билан биргаликда юқорида тилга олинган соҳалар бўйича ҳуқуқий асослар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий шериклик масалалари ўрганилди, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 Тадбир якунлари бўйича аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришда ННТларнинг роли ва ўрнини кенгайтириш, ижтимоий шериклик тамойилига асосланган ҳолда давлат органлари ва ННТларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича конструктив таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбати материаллари асосида, шунингдек, маърузачилар тезислари ва илмий-тадқиқод ва олий ўқув юртлари вакилларининг мақолалари жамланган тўпламни нашр этиш ва уни бепул тарқатиш режалаштирилмоқда.

 

Институт  Ахборот хизмати