Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Тошкент шаҳрида Семинар-тренинг ўтказилди

07.10.2015 - 14:15

Жорий йилнинг сентябрь ойи якунида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА), «Региональный диалог» (Словения) ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Германиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳомийлигида “Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини ошириш” ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингдан кўзланган мақсад ННТ раҳбарларининг истиқболли режалаш, давлат гранти ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси маблағларини жалб этиш соҳасидаги ҳуқуқий билимлари ва касбий малакаларини ошириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш.

Тадбирда «Региональный диалог» (Словения) ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали вакиллари, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА мутахассислари, Тошкент вилояти ҳудудидаги ННТ фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ташкилотчилар томонидан мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Аҳолининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлашда фуқаролик институтлари ролини тадрижий кучайтириш стратегиясини шакллантириб келиниши ҳамда давлат ҳокимияти органлари функцияларини босқичма-босқич кўплаб фуқаролик институтларига бериб борилиши “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” принципининг ёрқин ифодаси бўлиб келмоқда. Мазкур принципнинг амалга оширилиши мамлакатимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, яъни “Ўзбекистон Республикаси Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилинишига олиб келди.

Қолаверса, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг амалий рўёбга оширилиши натижасида жаҳон амалиётида илк маротаба ННТ фаолиятининг ижтимоий шериклик, жамоатчилик экологик назорати каби муҳим йуналишларини белгиловчи норматив-хуқуқий хужжатлар қабул қилинди.

Фуқаролик институтлари ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири 2013 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бўлди. Давлатимиз раҳбари қарорига асосан ННТ ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш борасида бир қанча қўшимча имтиёзлар ва преференциялар берилди, бу борадаги ННТларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари жиддий равишда қисқартирилди, аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи ННТлар алоҳида статусга эга бўлдилар.

Семинар-тренинг доирасида ННТ фаоллари ва етакчилари учун жамоат ташкилотларининг ахборот-ташкилий фаолиятини такомиллаштириш соҳасида уларнинг касбий малакалари ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув ташкил этилди. Шу билан бирга, иштирокчилар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ННТлар фаоллигини оширишга қаратилган истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг давомида қисқа ва узоқ муддатли режалар асосида ННТ фаолиятини ташкил этиш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларнинг самарасини оширишга йўналтирилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар фуқаролик жамияти институтлари тизимида ННТ салоҳиятини янада мустаҳкамлаш борасида бўлиб ўтган тадбирнинг юқори амалий аҳамиятини ҳамда унинг сермазмунлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Институт Ахборот хизмати