Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш масалалари муҳокама қилинди
2015 йил 19 августдан 9 сентябрь кунигача Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда Институтнинг Самарқанд, Бухоро, Сурхандарё вилоятлар ҳудудий бўлинмаларида “Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш масалалари” мавзусидаги икки кунлик семинар-тренинглар ўтказилди.
Ушбу семинар-тренингларда давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ННТлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ОАВ ва бошқа фуқоралик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этишди.
Тадбирлар иштирокчиларнинг “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунларини амалда қўллаш тартиб-қоидалари ҳақидаги хабардорлигини ошириш, бу борада фуқоролик жамияти институтлари вакилларининг малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.
Семинар-тренинглар давомида фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини самарали қўлланиши давлат ва жамият бошқаруви ишларида уларнинг иштирокини сезиларли даражада кенгайтириш, давлат бошқарув органлари фаолияти ва мансабдор шахслар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш имконини беришини таъкидлаб ўтдилар.
Институт Ахборот хизмати