Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга оид масалаларни тартибга солишга қаратилган қонунчиликни таҳлили
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини 2015 йилнинг 1-чораги давомида амалда қўлланилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Халқ таълими Вазирлиги ва унинг худудий бўлинмалари фаолияти мисолида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот якуни нафақат ижобий натижаларни, балки ушбу Қонунни ҳаётга тадбиқ этишдаги мавжуд бўшлиқ ва камчиликларни аниқлаш имконини берди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан давлат тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ушбу Қонун амалга оширилиши доирасида вазирликнинг кўпчилик асосий ҳудудий бўлинмаларида информацион хизмат тизими йўлга қўйилди. Матбуот котибиятининг мажбуриятлари ва функциялари жамоатчилик асосида бошқарманинг масъул ходимларига бириктириб қўйилган.
Республика босма нашрларда таълим тизими фаолияти тўғрисида маълумотлар доимий равишда чоп этилади. Мисол учун, Халқ таълими Вазирлигининг қуйидаги учта, яъни «Учитель Узбекистана», «Маърифат», «Соғлом авлод» газеталари мазмуни мониторинги шуни кўрсатдики, ўрганиш даврида таъсисчилар фаолияти тўғрисида 54 та мақола нашр этилган. Ушбу мақолаларнинг асосий қисми, яъни 29 таси “Маърифат газетасида” чоп этилган.
Натижалар “қонун нормаларининг амалий жиҳатдан қўллланилиши аҳолини халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида янада кенгроқ ва тезкор хабардор қилиш ҳамда веб-сайтлар ёрдамида керакли маълумотларни ўз вақтида олишнинг мустаҳкам платформасини яратди” деган хулосаларга олиб келади.
Шу билан бир қаторда мониторинг давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини тўлиқ таъминлашда тўсқинлик қилувчи қатор муаммолар аниқланди. Жумладан, айрим худудларда белгиланган шахсларга ахборот хизмати раҳбари функциясини бажаришни бириктиришга етарли даражада эътибор қаратилмаган.
Мазкур информацион хизмат раҳбари лавозимини бажариш учун маъум бир шахс бириктирилмагани аниқланган.
Жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини янада такомиллаштириш мақсадида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг амалий ижроси юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.