От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Сайдов-2016. Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари

Мамлакатимиз ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.Учрашувларда номзодлар ўз сайловолди дастурлари тўғрисида, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги устувор йўналишлар, жамият маънавий янгиланишининг асосий йўналишлари борасида ўз қарашларини билдиришмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев
8 ноябрь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди. Учрашув Каттақўрғон туманидаги А.Мажиди номидаги драмма театрида видеоконференция шаклида ўтди. Учрашувда Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг барча туманлари марказидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланган. Унда ижро ҳокимияти фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва одил судловни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, озуқа ва экспортбоп экинларни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалалар ўз ифодасини топган.

Шу куни Нукус шаҳридаги «Ёшлар  маркази»нинг мажлислар залида республиканинг барча туман ва шаҳарлари билан онлайн-видеоконференция шаклида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Иштирокчиларни номзоднинг аҳоли бандлиги тизимини такомиллаштириш соҳасидаги таклифлари ўзига жалб этди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг 8 ноябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви ҳам бошқа ҳудудларда бўлгани каби юқори савияда, сайловчиларнинг фаоллиги остида бўлиб ўтди. Президентликка номзод сайловчиларга “Адолат” социал-демократик партияси мақсад ва вазифалари асосида ишлаб чиқилган Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини баён қилди. Дастурда илгари сурилган ғоялар халқчиллиги, ҳудудлардаги аниқ ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда уларнинг ечими юзасидан механизмлар белгилангани билан сайловчиларга манзур бўлди.

Институт Ахборот хизмати