Фотогалерея
Наши публикации
Национальные партнёры
Международные партнёры
Интернет опрос посетителей сайта
Жойларда Ўзбекистон “Адолат” СДП конференциялари ўтказилмоқда
2016 йилнинг 7 октябридан бошлаб “Адолат” Социал-демократик партиясининг Жиззах, Наманган, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларида навбатдан ташқари конференциялари бўлиб ўтди. Мазкур конференцияларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, ушбу сиёсий тадбирда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, “Адолат” СДПнинг VIII Қурултойига делегат сайлаш масаласи кун тартибидан ўрин олди.
Уларда сайловолди кампаниясидаги ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, партиялараро сиёсий рақобат шароитида кечаётган мазкур жараёнларда профессионал даражада иш олиб бориш муҳимлиги эътироф этилмоқда.
Конференцияларда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови партиянинг сиёсий куч сифатидаги салоҳиятини яна бир бор намоён қилиб, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни янги босқичларга кўтариш, инсон ва унинг манфаатларини олий қадрият даражасида ҳимоялаш, жамиятда қонун устуворлигини тўла таъминлашга қаратилган халқчил дастурий мақсадлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш орқали партия обрўсини оширишга имкон беради.
Конференцияларда мамлакатимиз сайлов тизими халқаро мезон ва демократик талабларга тўла мувофиқ келиши, сиёсий партиялар учун тенг шароитлар яратилгани, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлангани қайд этилди. Конференцияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг VII Қурултойига делегатлар сайланди. Конференциялар 11 октябр куни якун топади.
Институт Ахборот хизмати