Fotosuratlar
Tadqiqotlarimiz
Milliy hamkorlarimiz
Xalqaro hamkorlarimiz
«Жамоатчилик назоратини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва аҳамияти»
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўтказилган конференция айнан шундай номланди.
Мазкур илмий-амалий конфренция Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Айнан ушбу мавзуда республика бўйича ўтказилган ҳудудий семинарларнинг мантиқий давоми бўлган ушбу конфренцияда фуқаролар йиғинлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини амалда бажарилиш жараёнини таҳлил қилиш, бу соҳадаги назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф-мулоҳазалар юзасидан бир қатор соҳа экспертларининг маърузалари тингланди.
Маърузалар орқали конференцияда фуқаролар йиғинлари вакилларига уларнинг ваколатига кирувчи вазифалар яъни ўз ҳудудларида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиб тамойилларини мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари, фуқаролар йиғинларида ўтказиладиган ҳисобот йиғилишларини расмийлаштириш тартиб қоидалари ҳамда уларни тегишли бошқарув идораларига юбориш, унинг натижаларини ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.
Қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган конференцияда соҳадаги назариётчи олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва тажрибали маҳалла фаолларининг амалий таклифлари асосида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида эришилган ютуқлар ҳамда камчиликлар муҳокама этилди. Келгусида маҳалла институти томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг энг самарали усуллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Институт Ахборот хизмати