От сильного государства к сильному гражданскому обществу

Фотогалерея

Национальные партнёры

Международные партнёры

Сайлов-2016. Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида Институтнинг ҳудудий бўлинмаси, 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Институтнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари,
8-Сирдарё округ сайлов камиссияси аъзолари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши мутахассислари, вилоят адвокатлар палатаси ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш, сайловларда биринчи марта иштирок этаётган ёшларда сайлов қонунчилиги тўғрисида тушунча ҳосил қилиш ва сиёсий фаолликларини оширишдан иборат.

Тадбир давомида мустақиллик йилларида Конституция ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларнинг сайлов тизими ривожидаги муҳим аҳамияти, мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий тизимлар изчил ва босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида ҳуқуқий давлатчилигимиз асослари янада мустаҳкамланганлиги, бу жараёнда энг юқори демократик талабларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилганлиги, шу асосда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишлари учун замин яратилганлиги тўғрисида атрофлича фикр билдирилди.

Шунингдек, илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлар сайлов қонун-қоидалари билан таништирилиб, сайлов кампанияси жараёнлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шу билан бирга, овоз бериш тартиби, биринчи марта иштирок этаётган сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини шакллантиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш хусусида ҳам бир қатор маълумотлар тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.

Давра сухбати давомида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, айниқса, илк бор сайловларда иштирок этадиган ёшлар сайлов қонунчилиги бўйича қўшимча билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Институт Ахборот хизмати