Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Фармон муҳокамада

24.02.2017 - 16:30

Ҳозирда ўзини ўзи бошқариш органлари давлатнинг фуқаролик жамияти ривожланишида аҳамиятли ўрин тутибгина қолмай, у маънавий барқарорликни таъминлашдаги ва маҳаллада тинчлик ҳамда осойишталикни сақлаш каби масалаларга ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудуднинг инфратузилмасини яхшилашдаги ва унинг иқтисодий салоҳиятини ортишидага асосий ташаббускорлардандир.

Яқинда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳанинг янада ривожидаги катта босқич ва маҳаллани энг халқчил тузилма бўлишига сабаб бўлди.

Фарғона вилоятида 19-23 февралда мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар ўтказилмода.

Тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритилишининг ўзи ёшларга келажагимизга бўлган эътиборлиги, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонининг эса таъсис этилиши, маҳалла фаолларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириб, уларни қўллаб-қувватлаш омилидир.

Қадимий тарихга ва чуқур илдизларга эга  маҳалла институти эндиликда тадбиркорлик таянчи, жойлардаги янги бинолар қурилишига ташаббускор, ёшлар тарбияси ва хатто оилаларни яраштиришда маслаҳатчидир.

Институт Ахборот хизмати