Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Таклифлар ишлаб чиқилди

30.01.2017 - 17:45

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси  ҳамкорлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув  ўтказилди.

            Учрашувда вилоят Адлия бошқармаси, ННТ раҳбарлари ва фаоллари, МФЙ раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлимлари, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари  Зафар Худойбердиев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Учрашувда вилоят Адлия бошқармаси ва ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари томонидан  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари, ҳусусан Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, Ижтимоий соҳани ривожлантириш, Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларни 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га мўлжалланган Давлат Дастури лойиҳаси билан давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари яқиндан таништирилди ва уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари олинди. 

            Шундан сўнг ташкилотчилар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди ҳамда келгусида ижтимоий шериклик асосида  амалга оширилиши кўзда тутилган бир қатор вазифалар юзасидан келишиб олинди.

                                                                                         Институт Ахборот хизмати