Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Жамиятнинг тўлақонли аъзолари

24.11.2016 - 12:00

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Оҳангарон туманида Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Тошкент вилояти бўлими ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда ташкиллаштирилган “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тўғрисида”ги 748-сонли Қарори иловасининг 19-банди, яъни норигонлар уйлари ва муассасаларида “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзусида тадбирлар ўтказиш ҳамда сайлов жараёнида фуқароларнинг фаоллигини оширишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Норигонлар жамиятининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Й. Ёкубжонов, Ўзбекистон Норигонлар жамиятининг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахслар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 60 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан сайлов қоидалари, фуқаролик жамияти институтлари қонунчилигининг изчил ва тизимли демократлаштирилиши, эркинлаштирилиши натижасида юртимизда сайловларга очиқлик, ошкоралик сингари демократик стандартларга мос ҳолда тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда васийликка олинган шахсларнинг бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштироки, уларнинг сайлов ҳуқуқлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

                                                                                                           Институт Ахборот хизмати