Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Маслаҳатчиларига сайлов қонунчилиги тушунтирилди

18.11.2016 - 15:15

Наманган туманидаги “Қурама” МФЙ биносида “Маҳалла” ХЖФ вилоят ва туман бўлимлари, Наманган шаҳри ва Наманган туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Семинарда ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Нигора Нуралиева “Сайловчилар рўйхатини  тузиш ва  сайлов куни овоз бериш жараёнларига сайловчиларни жалб этишда МФЙларнинг иштироки” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди. Маърузада овоз беришни ташкил этиш, уни ўтказиш, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайловчиларни сайловга таклиф этиш, аҳолининг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларда МФЙларнинг ўрни ва ролига тўхталиб ўтилди.

Мутахассислар иштирокчиларнинг семинар мавзуси бўйича саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар бердилар.

Институт Ахборот хизмати