Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари

Fotosuratlar

Milliy hamkorlarimiz

Xalqaro hamkorlarimiz

Maqsad va vazifalar

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

- фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнларини тизимли мониторинг қилиш;

- мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда, фуқароларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик институтларининг ролини кучайтириш;

- демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш.

Институт таркибидаги қатор лойиҳалар фаолияти қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган:

- мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий жараёнларни ҳар томонлама таҳлил қилиш;

- очиқ демократик давлат қурилиши, “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили амалга оширилишининг муҳим шарти сифатида фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалиб боришини баҳолаш;

- мамлакатни тадрижий, босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва модернизациялаш истиқболларини тизимли ўрганиш, аҳолининг турли қатлам ва гуруҳлари манфаатларини ифода этадиган демократик фуқаролик институтларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш, жамиятда миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) роли ва аҳамиятини кучайтиришга кўмаклашиш;

- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сайлаш эркинлиги, сўз ва ахборот эркинлиги, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлашда фуқаролик институтлари ролини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- таълим, соғлиқни сақлаш, ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни асраш ва бошқа соҳаларга оид муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ННТлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ижтимоий ҳамкорлиги самарасини мониторинг қилиш;

- ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол ривожланишига, мустақил фикрлайдиган, жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллайдиган, мамлакатни янгилаш ва ислоҳ қилишда ҳақиқий ҳал қилувчи куч ва таянч бўладиган, ўз ҳаётий позицияси ва мустаҳкам эътиқодига эга ёшларни тарбиялашга қаратилган давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш;

- мамлакатда рақобатдош кўп партияли тизимни янада ривожлантириш жараёнида фаол иштирок этиш;

- ижтимоий, бозор, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш, давлат ва ҳокимият тузилмаларининг фаолияти устидан жамоат назоратини олиб боришда фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат бошқарувидаги ролини босқичма босқич кучайтириб боришга кўмаклашиш;

- маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- фуқаролик жамияти шаклланиши, унинг институтлари мустаҳкамланиши ва ривожланиши, ҳуқуқий демократик давлат қурилиши соҳасида тараққий этган демократик мамлакатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Институтнинг ҳудудий бўлинмалари умумий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, тегишли ҳудудларда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ривожланишига оид мониторинг материалларини тизимли равишда умумлаштиради, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларига тўсиқ бўлаётган муаммоларни таҳлил қилади.